22 Октябр 2021 йил 316

Сурхондарёда Пробация бўлими ходимлари учун янги бино фойдаланишга топширилди

Ички ишлар органлари тизимида ходимлар фаолият олиб бориши учун қулай ва кенг имкониятларга эга замонавий янги бинолар қуриб фойдаланишга топширилмоқда.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация хизмати ходимлари учун барпо этилган янги бино ҳам бунга яққол далилдир. Улар фаолият олиб боришлари учун янги бино қурилиб фойдаланишга топширилди.
Термиз шаҳрида қурилган янги бинонинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А.Боболов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.С.Исмоилов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари, ички ишлар органлари ходимлари, шаҳар ҳокими, фахрий меҳмонлар ҳамда кенг жамаотчилик вакиллари иштирок эштирок этди.
Тадбирда Ички ишлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётгани, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли экани қайд этилди.
Тантанали тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган қулайлик ва шароитлар билан танишди.
Мазкур бинода вилоят ИИБ Пробацияси хизмати ва Пробациянинг Термиз шаҳар бўлими фаолият юритади. Хоналар замонавий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими, кузатув камералари билан таьминланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech