9 Октябр 2021 йил 428

Сурхондарёда “Саломатлик поезди” дастури доирасида “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари” шиори остидаги тиббий кўрик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 18 сентябр кунидаги тегишли Фармойиши асосида, Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг соғлигини тиклаш, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун, Тиббиёт бошқармаси ва худудий бўлинмалари билан биргаликда “Саломатлик поезди” ташкил этилиб, тиббиёт муассасасига бириктирилган Ички ишлар органлари ходимлари, харбий хизматчилар ва фахрийларга кўрсатилаётган тиббий хизматни яхшилаш, даволаш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларнинг яширин даврларида эрта аниқлаш ва даволашни ташкил этиш мақсадида, 3 кун давомида малакали тор мутахассис-шифокорлар иштирокида Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимига бириктирилган шахсий таркиб, ҳарбий хизматчилар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларига малакали тиббий кўрик ташкил қилинди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрик 7-8 октябрь кунлари Термиз шаҳрида ва 9-октябрь куни Денов шаҳрида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳисобида диспансер ҳисобида турган беморлар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари Ички ишлар вазирлигининг Тиббиёт бошқармаси унинг тизимидаги марказий госпитал, марказий поликлиника ва “Ўзбекистон” санаториясининг тор мутахассис шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
“Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари” шиори остида ўтказилаётган кенг қамровли тадбирда, Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимига бириктирилганлар орасида Термиз шаҳри, Термиз ва Музробот туманларида яшовчи уруш орти қатнашчиси, ногирон ва хизмат вақтида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган жами 9 нафар фахрийлар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари “Саломатлик поезди” дастури доирасида ИИВ Тиббиёт бошқармаси ва унинг тизимидаги даволаш профилактика муассасаси малакали эндокринолог, пулмонолог, травматолог, кардиолог ва бошқа тор мутахассис-шифокорлари томонидан яшаш уйларига бориб текширилиб, зарурий тавсиялар берилди.
Тадбирнинг учинчи куни Денов шаҳрида жойлашган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Денов шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида Денов, Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманларида яшаётган шахсий таркиб, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида уларнинг саломатлик борасидаги саволларига тегишли жавоблар берилиб, амбулатор, стационар ва санаторий шароитларда даволаниш учун зарур бўлган тегишли тавсиялар қилинди.
Уч кун давом этган жараёнда ИИВ Тиббиёт бошқармаси ва унинг тизимидаги Марказий госпитал, Марказий поликлиника ва “Ўзбекистон” санаториясининг терапевт, неврохирург, жарроҳ, кардиолог, травматолог, пулмонолог, лор, офталмолог шифокорлари бириктирилган шахсий таркиб, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларидан 350 нафардан ортиғи тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Диспансер” ҳисобда турувчи беморлар ҳамда ички ишлар бошқармаси тизими пенсионерлари ва уларнинг оила аъзоларидан 295 нафарига амбулатор, 30 нафардан ортиғига санатор-курорт ва 25 нафарига стационар шароитда даволанишга тавсиялар берилди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида ИИБ Тиббиёт бўлимида мавжуд УТТ, ЭКГ, Рентген, ФЛГ, клиник ва биохимик лабаратор текширувлардан кенг фойдаланилди.
Ушбу жараёнларда 40 нафарга яқин бириктирилган контингентда бирламчи касалликлар аниқланиб, баъзиларига шифохоналарда, баъзиларига уйда даволаниш учун тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech