26 Ноябр 2022 йил 208

Термиз шаҳар ИИБда ИИО ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олишга қаратилган ИИВ ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Коррупцияга қарши курашиш борасида қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида”ги буйруғи билан тасдиқланган йўл харитага асосан Ички ишлар вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ИИБ катта мажлислар залида вилоят ИИОда хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида учрашув ўтказишди.

Учрашувда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Содиқов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиевлар иштирок этиб, йиғилиш иштирокчиларига ИИО тизимида яратиб берилаётган шароит ва имкониятларга қармасдан  коррупция ва тамагирликка қўл ураётган баъзи нопок ходимлар ҳам учраб турганлиги афсуслар билан таъкидланди.

Шундан сўнг Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган ходимлар ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олишга қаратилган “Қабоҳатнинг кўринмас нуқтаси” номли ижтимоий ролик тақдим этилди.

Шунингдек, вилоят ИИОларида ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, ўз сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган 7 нафар ходимларнинг ота-оналарига бошқарма бошлиғининг миннатдорчилиги эълон қилинди.

Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишининг олдини олишдан иборатдир.

Text to speech