23 Октябр 2021 йил 349

Термиз шаҳрида Дрон шоу ўтказилди

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Термиз шаҳридаги "Болажон" боғида дрон-шоу ўтказилди. Шоу аввалида санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг харитаси, давлат байроғи, Сайлов-2021 ва сиёсий партиялар номлари 250 та дронлар ёрдамида акс эттирилди.
Мазкур дрон-шоуни томоша қилиш учун ташриф буюрган маҳаллий сайёҳлар ҳамда хорижий кузатувчилар, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан хавфсизликлари таъминланди ва ушбу хизматдан улар мамнун бўлишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахброт хизмати

Text to speech