13 Январ 2021 йил 34

Тинчлик куйи доим янграсин

Ўзбекистон Республикаси Қуроллли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14-январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчи ёшларини ватанга бўлган мухаббат ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша!” байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоилов, туман ДХХ ҳамда мудофаа бўлимлари бошлиқлари ва 4 та сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов академик лицей ўқувчи-ёшларини байрам тадбири билан муборакбод этди.
Шундан сўнг, академик лицей 4/19 гуруҳ ўқувчиси Болтаев Аслиддин “Тинчлик куйи”ни ижро этди.
Тадбир давомида академик лицейда аъло натижаларга эришган ва маънавий тадбирларда фаол иштирок этган 10 нафар ўқувчи вилоят ИИБ бошлиғи томонидан фахрий ёрлиқи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўқувчиларнинг ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги шеърлари йиғилганларга манзур бўлди.
Тадбирда ИИВ Сурхондарё академик лицейи қўл жанги тўгарагида шуғулланаётган ўқувчиларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларида илиқ таъсурот қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, вилоят ИИБ Кинология хизмати ходимлари хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлари ҳам намойиш этилди. Айниқса, вилоят ИИБ махсус отряди ва ТВБСО ходимларининг чиқиши ўқувчиларда қизиқиш уйғотди.
Тадбир сўнгида ҳарбий ва жанговар техникалар, қурол яроғларни маъсул ходимлар назоратида ўқувчилар томонидан бевосита танишишга рухсат берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech