11 Август 2022 йил 277

Қумқўрғон тумани ИИБ ходимлари “Ватанпарварлик ойлиги” давомида сафда юриш ҳамда қуролдан фойдаланиш кўникмаларини оширишди

Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида Ички ишлар органлари тизимида жорий йилнинг 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар “Ватанпарварлик ойлиги” деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Қумқўрғон тумани ИИБ ходимлари "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида туман ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўронбосари Х.Пардаев бошчилигида, Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонида жойлашган 54831-ҳарбий қисм офицер ҳарбий хизматчилари иштирокида саф кўриги, саф тайёргарлиги ҳамда 9 ммли ПМ, 5.45 ммли АКМ қуролларини тўлиқсиз қимсларга ажратиш ва йиғиш бўйича бир кунлик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, ички ишлар органлари ходимларининг қуролдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини оширишдан иборат.

Text to speech