26 Ноябр 2022 йил 204

Вилоятимизнинг барча шаҳар туман ИИБлари томонидан олиб борилаётган “Пробация ойлиги” доирасида жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди томонидан туман Маданият марказида Сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида Инсонпарварлик тамойилига таяниб туман бўйича Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган ҳамда ўзининг хулқини ижобий томонга ўзгартирган 5 нафар назоратдаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари ўтаётган жазоларидан шартли равишда озод қилинди.

Сайёр суд мажлиси давомида, жазо ўташ тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузиб келаётган 2 нафар маҳкумларнинг ўталмаган жазо муддатлари шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Шу билан бир қаторда туман ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси томонидан муқаддам судланган шахсларнинг қайта жиноят содир этишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар доирасида бир  2 нафар муқаддам суюланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди

Шунингдек, суд раиси томонидан иштирокчиларга қонунчиликдаги ўзгартиришлар ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар борасида маърузалар қилиниб, маҳкумларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Text to speech