27 Ноябр 2022 йил 243

Вояга eтмаганлар учун хайрия тадбири ўтказилди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида хайрия тадбири ўтказилди. Тадбир марказда сақланаётган болаларни руҳиятини кўтариш, соғлом турмуш тарзига қайтариш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи майор А.Худойбердиевнинг ташаббуси билан ташкил этилди.

ИИБ ходимлари томонидан эҳсон тариқасида хайрия қилиниб, жонлиқ сўйилиб, тадбирга келган меҳмонлар билан биргаликда марказда сақланаётган болаларга хайрия дастурхони ёзилди.

Айтиш керакки, Марказ 24 ўринга мўлжалланган бўлиб, вояга етмаган болаларни ҳар куни 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш учун аутсорсинг хизмати йўлга қўйилган. Марказда 18 та кузатув камераси ўрнатилган бўлиб, марказ фаолияти доимий назоратда бўлиш учун вилоят ИИБга интеграция қилинди.

2022 йилнинг 10 ойи давомида 1816 нафар вояга етмаганлар қабул қилинган бўлиб, шундан 12 нафари Республика ўғил ва қиз болалар ЎТМга, 7 нафари ихтисослаштирилган ўқув муассасаларига, 2 нафари меҳрибонлик уйлари ва оилавий болалар уйига, 6 нафар вояга етмаганлар васийлик ва ҳомийликка топширилди.

Жорий йилда 1816 нафар қабул қилинган вояга етмаганлар яшаш уйига қайтарилганлиги муносабати билан барчасига хабарнома юборилган бўлиб, шулардан 1778 нафар вояга етмаганлар шаҳар-туман мутахассис психологлар томонидан ўрганилиб соғлом турмуш тарзига қайтарилди.

Хайрия тадбирида вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов марказда сақланаётган болаларининг ҳар бири суҳбат олиб бориб, марказда яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, вояга етмаган болаларга совғалар улашди.

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов томонидан марказда сақланаётган вояга етмаганларни бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида турли хил спорт анжомлари хайрия қилиниб, болаларни кўтаринки кайфиятида бўлиши учун спорт машғулотлари ҳам ўтказилди. Қолаверса, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан марказда сақланаётган ва марказдан яшаш уйларига қайтарилган болаларни яшаш шароити, оилавий муҳитини ўрганиб бориш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича тегишли топшириқ берилди.

Ва А.Исмоилов ушбу муассасада вақтинча сақланаётган ҳар бир ўғил-қизнинг келажак тақдири билан жиддий шуғулланиш керак, ота-оналари билан профилактик суҳбат олиб бориб тегишли давлат ташкилот ва идораларга топшириқ ва кўрсатмалар бериш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи майор А.А.Худойбердиев томонидан марказда мавжуд бўлган кутубхонада сақланаётган вояга етмаганларни билим олишлари учун бадиий эртак ва дарслик китоблари олиб келиниб, марказ кутубхонаси янада бойитилди. Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказига вояга етмаганларни қабул қилиш, жойлаштириш, сақлаш, ижтимоий ва маданий тадбирларни ташкиллаштириш, ўқув дарсликларини ўтказиш ҳамда ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топшириш учун яратилган шарт-шароитлар янада такомиллаштирилмоқда.

Text to speech