24 Январ 2021 йил 533

Хотин-қизлар масалалари бўйича иснпекторлар ўқитилаяпти

Ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) иснпекторларининг хизмат фаолиятига оид билим ва кўникмаларини ошириш уларанинг касб маҳорати ўсишига хизмат қилади. ИИВ Малака ошириш институтининг Сурхондарё филиалида вилоят ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) иснпекторлари учун ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсларидан ҳам айни мақсад кўзланган.
5 кунлик ўқув семинар хизматдан ажралган ҳолда олиб борилмоқда, — дейди ИИВ Сурхондарё академик лицейи директорининг ходимларни малакасини ошириш бўйича ўринбосари, майор Феруз Қличев. — Унда тингловчилар хизмат фаолиятига оид янги билимлардан бохабар бўлиш билан бирга, уларга амалий фаолияти давомида ҳуқуқий ва методик жиҳатдан ёрдам ҳам кўрсатилади. Ўқув машғулотларини ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари олиб боришмоқда.
Айтиш керакки, мазкур қисқа муддатли ўқув курси давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилмоқда.
Курс якунида тингловчилар ўрганган билимлари синовдан ўтказилади ва тест синовларини муваффақиятли топширган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech