16 Январ 2021 йил 506

Янги бинода замонавий қулайликлар

Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг қайта таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди.
Барча замонавий қулайликларга эга бинонинг очилиш маросимида вилоят ИИБ бошлиғи А.Исмоилов, вилоят прокурори С.Турдиев ва меҳнат фахрийлари иштирок этишди.
Мазкур бино 1970 йилда қурилган бўлиб, ҳар хил соҳаларда фойдаланиб келинган. 2005 йилда эса вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига фойдаланиш учун топширилган бўлиб, ҳозирги кунда таъмирталаб аҳволга тушиб қолганлиги, замон талабларига мос келмаганлиги, фуқароларга қулай шароитлар яратилмаганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 1 млярд 800 миллион сўм пул ажратилиб, “Термиз Жафар Файз Барака” хусусий фирмаси томонидан 2020 йил март ойида капитал таъмирлаш ишлари бошланганди. 2021 йил январь ойида тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Ҳозирги кунда бошқармада 24 нафар шахсий таркиб фаолият юритиб, мазкур бинода ходимлар ва фуқаролар учун барча шароитлар қилинган ҳамда фуқароларга шаффоф хизмат кўрсатишда қулайлик яратилган.
Шунингдек, бинода болалар хонаси, банк шахобчаси ташкил этилди ва фуқароларга хизмат кўрсатиш учун Давлат унитар корхонаси ходимлари фаолияти йўлга қўйилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech