30 Ноябр 2020 йил 414

Ёш ички ишлар органлари ходимларининг касб маҳоратлари ва малакаси оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тартибда йиғилиш ўтказилган эди. Унда вилоят Ички ишлар органлари профилактика (катта) инспектори лавозимида уч йилгача хизмат қилган ёш ходимларнинг малакасини ошириш ўқув йиғинларини ташкил этиш борасида берган топшириғига асосан вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўқув дастури ишлаб чиқилди.
Мазкур ўқув дастурига асосан машғулотлар ҳар бир шаҳар-туман бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва Ички ишлар бўлимларида 2 кун давомида ўтказилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 24-25 ноябрь кунлари Шеробод тумани ИИБ ўқув синфида, 26-27 ноябрь кунлари Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларида ўтказилди.
Галдаги малака ошириш бўйича ўқитиш ишлари 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Сурхондарё Академик лицейида ҳамда бошқа шаҳар-туман бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва ИИБларда ҳам ўтилиши белгиланган.
Ташкил этилган ушбу ўқув дарслари вилоят ИИБ соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали ходимлар томонидан хизмат сирлари ва амалий машғулотлар ёш ходимларга ўргатилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech