26 Ноябр 2022 йил 212

Жарқўрғонда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси масъуллар томонидан Сайёр қабул ўтказилди

Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида 2022 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси масъул ходими иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулда, Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон туманлари ҳамда Термиз шаҳрида яшовчи фуқаролар ўзларининг муаммолари юзасидан мурожаат қилишди.

Сайёр қабул давомида 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, 10 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижросини таъминлаш учун муддатлар белгиланиб, назоратга олинди.

Сайёр қабул якунида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинган 5 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг идентификация ID-картаси фуқароларга тантанали равишда топширилди.

Text to speech